Эътибор ва эътироф — таълимга юксак эътибор!
🔰Бугун туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ва соха маъсуллари томонидан Резаксой МФЙ да жойлашган 37-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди. 🏫Ташриф давомида таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнлари, ободонлаштириш ишлари ва ёзги мавсумга тайёргарлик ҳолати билан яқиндан танишилди. Ҳар бир синф ва гуруҳдаги муҳит, болажонлар учун яратилган имкониятлар, педагогларнинг масъулиятли меҳнати алоҳида эътироф этилди. 📌Шу билан бирга, таълим сифати ва муассасалар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.