🎉 Чуст туманида Ёшлар куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

🎉 Чуст туманида Ёшлар куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди
Ёшлар куни муносабати билан Чуст туманида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир доирасида туманнинг 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида Наманган вилоят хокими ўринбосари, Чуст туман хокими, Наманган вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда соҳа мутасаддилари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашув давомида ёшларнинг сифатли таълим олиши, иқтидор ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда келгуси мақсад ва режалари хусусида самимий фикр алмашилди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ёшларга эзгу тилаклар билдириб, уларни билим ва касб-ҳунар эгаллаш, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш ҳамда ўз устида мунтазам ишлашга чақирдилар.
Ёшлар — мамлакатимиз келажаги, тараққиёт ва янгиланишларнинг асосий кучидир.