🌙 Қурбон ҳайити арафасида эзгулик ва меҳр улашилди.
🔰Чуст туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Б. Сотимов томонидан якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар ҳолидан хабар олинди. Хонадонларга кирган меҳр — кўнгилларга нур бўлди, Айтилган эзгу тилаклар — қалбларга сурур бўлди. 🌿Болажонлар билан самимий мулоқот қилиниб, уларнинг қизиқишлари, орзу-интилишлари билан яқиндан танишилди. Ота-оналар билан суҳбат жараёнида фарзанд тарбияси, таълимга бўлган эътибор ва яратилаётган имкониятлар ҳақида фикр алмашилди. ✨ Инсон қадри улуғ юртда меҳр аримас, ✨ Болаларга эътибор берилган жойда келажак сўнмас. 🌙Қурбон ҳайити — меҳр ва оқибат байрами. Ана шундай муборак кунлар арафасида кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳар бир хонадонга қувонч ва файз олиб кирмоқда. Барчангизни кириб келаётган Қурбон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этамиз!